15:23 / 11.03.2024
64

Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади

Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади
Фото: Соғлиқ сақлаш вазирлиги
Соғлиқ сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 18-мақсади — Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш доирасида профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда, 6,7 миллион нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чоралари кўрилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади