14:55 / 14.03.2024
307

“Ўзгидромет” 15 март куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

“Ўзгидромет” 15 март куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
“Ўзгидромет” 15 март, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳарорат бундан бир кун аввалги кўрсаткичга нисбатан кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” 15 март куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди