
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойларига йўлни кўрсатувчи кўзгулар ўрнатилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган, деб ёзади “Даракчи” нашри .
Фойдаланувчилардан бирининг қайд этишича, бу кўзгулар ҳам ҳайдовчилар, ҳам йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар учун мўлжалланган. Гап шундаки, сўнгги вақтларда катта кўчаларнинг ўртасига ўрнатилаётган ажратувчи тўсиқлар баъзи ҳолларда пиёдага яқинлашиб келаётган автомобилни, ҳайдовчига эса йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўриш имконини бермайди.

Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойига ўрнатилган кўзгу эса айнан шу камчиликни бартараф этишга ёрдам беради — кўзгу вазиятни «панорама» режимида кўрсата олгани сабаб, пиёданинг ҳам, ҳайдовчининг ҳам хавфсизлиги бир қадар ошади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар