08:41 / 21.03.2024
47

Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган эркаклар улуши ортди

Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган эркаклар улуши ортди
Статистика агентлигининг танланма кузатув натижаларига кўра, малакатда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи эркаклар улуши 2021 йилдаги 66 фоиздан 2023 йилда 68,8 фоизга ўсган.

Статистика агентлиги ҳар йили Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ўрганиш мақсадида уй хўжаликларида танланма усулда кузатувлар ўтказади. Кузатув услуби Жаҳон банки ва БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг тавсияларига асосланган.

Аҳоли турмуш даражаси маълумотлари сифатини ҳамда турли тоифадаги аҳоли қатлами қамровини таъминлаш мақсадида 2023 йилда 16 мингта уй хўжаликларида танланма кузатувлар ўтказилди.

Кузатувларда уй хўжаликлари ихтиёрийлик тамойили асосида иштирок этиб, танловга тушган уй хўжаликларида кузатув бир ой давомида ўтказилади ва шундан сўнг бошқа уй хўжаликларига алмаштирилади”, — дея “Дарё”га маълум қилди агентлик.

Кузатувга тушган уй хўжаликлари инсон аралашувисиз, компьютерда махсус электрон дастур орқали тасодифий усулда танлаб олинади ҳамда кузатувлар ахборотлашган тизим орқали тўлиқ планшетлар ёрдамида амалга оширилади. Натижалар автоматик равишда умумий базага киритиб борилади.

Шундан келиб чиқиб, уй хўжаликларига ташриф буюрилганда, уй хўжалиги аъзоларидан кимдир спорт муассасаларида (сексияларда), уйда ёки бошқа жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғуллангани сўралади. Бунда уй хўжалиги аъзоларидан ҳафтасига неча маротаба жисмоний машғулотлар билан шуғуллангани ҳамда кунига қанча вақт (соат) жисмоний машғулотлар билан шуғуллангани сўралади.

Жисмоний машғулотларга эрталабки машғулотлар, югуриш, спорт юриши, сакраш, оғир нарсаларни кўтариш, сузиш каби инсоннинг барча турдаги жисмоний фаолликлари ҳамда шейпинг, фитнес, гимнастика, енгил ва оғир атлетика, ҳаракатланиш ва спорт ўйинлари (футбол, мини футбол, баскетбол, волейбол, теннис, стол тенниси, бадминтон ўйинларини қўшган ҳолда) билан шуғулланишлар киради.

Уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январь – декабрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи эркаклар улуши 68,8 фоизни ташкил этди. Мазкур йўналишдаги кўрсаткич 2021 йилда 66 фоизни, 2022 йилда 67,3 фоизни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган эркаклар улуши ортди