09:30 / 23.03.2024
573

Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди
© Sputnik / Актан Темирканов
Ўзгидромет республиканинг барча вилоят марказий шаҳарларидаги ҳаво ифлосланиши рейтинги тақдим этди.

Маълумотлар 12та вилоят марказларида ўрнатилган автоматик ҳаво мониторинг тизимларидан олинган.

Хусусан, 20 март ҳолатига, ҳавонинг РМ 2.5 заррачалари билан суткалик ифлосланиш бўйича энг паст кўрсатгич Тошкент шаҳрида – 9.31, иккинчи ўринда Самарқанд– 21.6, учини ўринда Термизда – 21.8, қайд этилган.

Майда дисперс заррачалар энг юқори кўрсатгичи Навоий шаҳарда қайд этилган — 92.1, Андижонда — 87,5.

Гулистон ва Нурафшон шаҳарларида РМ 2.5 заррачалари миқдори 50 атрофида бўлган.

Uzb_Meteo телеграм канали ёзишига кўра, Наманган ва Андижонда PM 2.5 заррачаларидан ташқари ҳавони ифлослантирувчи бошқа моддалар ҳам аниқланган. Хусусан углерод оксиди, азот оксиди ва азот диоксиди бошқа шаҳарларга нисбатан юқори экани қайд этилган.

Шунга қарамай, 20 март куни барча шаҳарларда суткалик ҳаво ифлосланиш СанПиН меъёрларидан паст бўлган. Фақат Навоий шаҳрида РМ-10 майда заррчалар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган.

Маълумот учун, ҳаво сифатини мониторинг қилиб борувчи автоматик станциялар "Замин фонд" кўмагида ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди