Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор тизимида миллий ҳалоллик стандарти институти жорий этилади. Бу коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни 2024—2025 йилларда амалга ошириш бўйича йўл харитасида кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2024 йил декабргача давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор тизимида миллий ҳалоллик стандарти —public integrity институтини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.
Лойиҳада ҳалоллик бўйича халқаро конвенция ва бошқа шартномалар, халқаро ташкилотларнинг талаблари ва тавсиялари асосида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқилган стандарт асосида ҳалоллик даражасини баҳолайдиган Миллий ҳалоллик индекси ишлаб чиқилади ва унда баҳолаш тамойиллари, мезонлари, механизмлари, тартиби ва натижаси бўйича кўриладиган чоралар назарда тутилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”