“Ўзгидромет” ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
26—29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта Ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18 даража илиқни ташкил этади.
25—26 ва 28—29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, 28—29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Тошкентда 26 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 27—29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
25—26 март кунлари кундузги ҳарорат 25-27 даража илиқ, 27 мартда 20-22 даража илиқ, 28 мартда 18-20 даража илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”