date
views 7 425

Ўзбекистон телевидениесида хорижий кўрсатувлар кўпаяди

Ўзбекистон телевидениесида хорижий кўрсатувлар кўпаяди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) телерадиоэфирларга чет эллик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини жойлаш учун лицензия ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга бўлди, бунда тендер савдолари ўтказилмайди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 23 августдаги қарорига мувофиқ, шартномалар тузишга МТРК бадиий кенгаши қарорлари асос бўлади.

Бадиий кенгаш тузган хорижий ишлаб чиқарувчилар телерадиомаҳсулотлари рўйхатини МТРК раиси тасдиқлайди. Раис унинг миллий урф-одатлар ва умуммиллий маданий қадриятларга мослиги учун шахсан жавобгар бўлади.

Лицензияли ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ харажатлар МТРКнинг ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон телевидениесида хорижий кўрсатувлар кўпаяди