
1991 йил 31 август. Бу кун халқимиз хотирасида ўчмас из бўлиб қолиши аниқ. Шу кундан бошлаб миллат устидан қуёш қайта нур сочди, халқнинг бағрига шамол тегди. 70 йиллик қарамлик, мутелик якунига етиб, халқимиз ўз топганига ўзи эгалик қиладиган бўлди. Тинимсиз таҳқирлашлардан юрак-бағри эзилиб, адойи тамом бўлган, урф-одатлари, маънавияти, буюк мерослари оёқости қилинган халқни мақсадидан қайтариб бўлмас, унинг эрк, ҳурриятга эришиш йўлидаги ҳаракатларига тўсқинлик қилишдан фойда йўқ эди. Юрт бошига миллат, халқ дарди, унинг қайғуси билан яшайдиган раҳбар келди. Ислом Каримов Президент сифатида иш бошлаган даврларда Ўзбекистоннинг устидан мазах қилган, унинг келажагига ишонмаганлар ҳам топилди. Президент Ислом Каримовнинг мутелик занжирини узиб, халқни Истиқлол томон етаклаши ҳамон Ўзбекистонни қўлга олиш илинжида талвасага тушиб ўтирган ҳокимиятпарастларнинг жиғига тегар, олдиндан кўзлаган режаларини пучга чиқарарди. Четдан бўлаётган таҳдидларга давлат раҳбари “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”, – деб дадил жавоб қайтарди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” номли ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг мустақилликкача бошдан ўтказган оғир ўтмиши ва унинг узоқ йилларга татигулик асоратлари ўз ифодасини топган. 2011 йилда яратилган фильмда халқимиз бошига тушган оғир мусибатлар, унинг Истиқлолга эришиш йўлида чеккан азоб-уқубатлари, заҳматлари, Президент Ислом Каримовнинг ўзбек халқини ёруғ ва фаровон ҳаётга олиб чиқиш йўлидаги саъй- ҳаракатлари ҳақида сўз боради.
Фильмни томоша қилиш давомида бугунги озод ва обод ҳаёт ўз-ўзидан барпо этилмагани, тинчлик, ҳурлик ва осойишталик энг олий неъмат эканини англайсиз. Унда келтирилган далиллар ва воқеалар шунчаки чўпчак ёки ўйлаб топилган сафсата эмас, аксинча, ўз исботини топган ҳақиқатдир. Совет ҳокимиятининг “пахта иши” каби ўйлаб топилган, асл моҳияти ночор халқни эзиб, унинг онггига доимий қўрқув ва ҳадик ҳиссини сингдиришдан иборат бўлган ўйинлари оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ ўзбекларнинг қони тўкилмади дейсиз... Бу фильмда ана шу саволларнинг барчасига жавоб топишингиз тайин.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар