date
views 10 650

Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланиши маълум қилинди

Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланиши маълум қилинди

Мустақилликнинг 25 йиллиги нишонланиши муносабати билан 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2 сентябрь жума кунига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур қарор натижасида кўпчиликда саволлар пайдо бўлмоқда. “Талабалар қайси кундан ўқишга чиқишади?”, “Биринчи қўнғироқ қайси куни бўлади?”, “Боғчалар қайси кундан ишлашни бошлайди” ва ҳ.к. Ушбу саволларга ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойберганов изоҳ берди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Олий таълим муассасаларида янги 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланади. Бу ҳақида 28 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча ОТМ ректорлари ва филиаллар директорларига йўллаган №87-04-1393-сонли хатда маълум қилинган.

Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни 4 сентябрь, якшанба куни этиб белгиланди.

Мактабгача таълим муассасаларида ҳам 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари дам олиш куни бўлади ва 4 сентябрь, яъни якшанба кунидан ота-оналар ўз фарзандларини боғчаларга олиб боришлари мумкин бўлади.

Ишчиларга келадиган бўлсак, мазкур қарор 5 кунлик иш ҳафтасига ҳам, 6 кунлик иш ҳафтасига ҳам тааллуқли.

Бу дегани 5 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба расман дам олиш куни бўлган ташкилот ходимлари 1, 2, 3 сентябрь кунлари дам олишади ва 4 сентябрь, яъни якшанба куни ишга чиқишади.

6 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба куни расман иш куни бўлган ташкилот ходимлари 1 ва 2 сентябрь куни дам олишади, 3 ва 4 сентябрь кунлари одатдагидек ишга чиқишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланиши маълум қилинди