
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12та нуқтасида ўтказилади. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июлидаги 122-ф-сонли фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан 2016 йил 1 сентябрь куни соат 11:00дан 18:00гача пойтахтдаги хиёбон ва истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган халқ сайили ҳамда байрам тадбирлари режаси тасдиқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида маълум қилинган.
Қуйида байрам маросимлари ўтказиладиган ҳудудлар келтирилган
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи;
- Абдулла Қодирий номидаги боғ;
- Бобур номидаги боғ;
- Мирзо Улуғбек номидаги боғ;
- Фурқат номидаги боғ;
- Ғафур Ғулом номидаги боғ;
- Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон;
- Ўзбекистон Давлат цирки олдидаги майдон;
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази олдидаги майдон;
- «Бахт диёр» гузари олдидаги майдон;
- «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи;
- «Қуёшча нури» маданият ва истироҳат боғи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар