18:14 / 06.03.2015
6 482

Ўзбекистон Испаниянинг юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларини сотиб олмоқчи

Ўзбекистон Испаниянинг юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларини сотиб олмоқчи
2015 йил февраль ойининг охирги ҳафтасида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙКда Испаниянинг Patentes Talgo, S.L. компанияси делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ДАТЙК матбуот хизмати.

Patentes Talgo, S.L. компанияси билан ҳамкорлик бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Томонлар «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларини харид қилиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Мулоқот давомида компания бошқаруви раиси А.Раматов ҳамда Patentes Talgo, S.L. компанияси президенти Карлос Паласио Ориол томонидан компаниялараро ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Испаниянинг юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларини сотиб олмоқчи