date
views 9 959

Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудига барча тоифадаги шахслар томонидан нақд хорижий валюта олиб кирилишига чеклов йўқ, бунинг учун фақат ёзма декларация тўлдирилади. 5 минг АҚШ доллари ёки унинг эквивалентидаги бошқа хорижий валюта мажбурий тариқада божхона декларацияси билан ўтказилади. Ушбу суммадан юқори валютани олиб кириш учун эса божхона идоралари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳнома тақдим этилгач рухсат берилади.

Киритилган ўзгаришлар туфайли мазкур чеклов ва ТС-28 шакли бекор қилинади. Яъни, Ўзбекистонга хорижий валютани олиб киришда декларация тўлдириш тартиби сақлаб қолинади, лекин ТС-28 шакли тақдим этилмайди. Ушбу ўзгаришлар хорижий валютанинг мамлакатдан олиб чиқилишига ҳам тааллуқли.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди