date
views 15 902

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тезкор ахбороти

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тезкор ахбороти

Аввал хабар берилганидек, 2016 йилнинг 1-сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12 та боғ ва майдонларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтади. Шу билан бирга, айни байрам куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи давраси доирасида футбол бўйича Ўзбекистон ва Сурия терма жамоаларининг учрашуви ҳам режалаштирилган.

Мазкур учрашув кеч соат 20:00да “Бунёдкор” стадионида бошланиб, унда қарийб 35 мингдан ортиқ футбол мухлисларининг иштирок этишини инобатга олган ҳолда, шунингдек ҳамшаҳарларимизнинг боғ ва майдонлардаги байрам сайлларидан ўз уйларига қайтишлари чоғида автотранспорт оқимида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, қолаверса пойтахтимиз кенг жамоатчилиги, айниқса нуроний отахон ва онахонлар, оқсоқолларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган мушакбозлик(салют отиш)нинг бошқа кунга кўчирилганини маълум қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тезкор ахбороти