date

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов вафот этгани расман эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов вафот этгани расман эълон қилинди

Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 2 сентябрь куни "Ёшлар" телевидениеси орқали расман маълум қилинди.

Президент 28 август куни қайд этилган инсульт сабабли 2 сентябр куни соат 20:55 да биологик вафот этгани ҳақида хабар берилди.

Дафн маросими 3 сентябрь куни марҳумнинг она шаҳри Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни Самарқанддаги халқаро аэропорт махсус рўхсати бўлмаган самолётлар учун бутунлай ёпилган.

Zamin.uz сайти марҳумнинг яқинларига ва ўзбек халқига сабр тилайди. Унинг хотираси авлодлар хотирасида абадий қолажак.

Ўзбекистонда Ислом Каримов бошқаруви даврида бир авлод туғилди, ўсиб-улғайди, таълим-тарбия олди. Юртдаги чорак асрлик барқарорлик, бутун бир янги авлод, янгича қараш ва янги ҳаёт учун муҳтарам президентга миннатдорчилик билдирамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов вафот этгани расман эълон қилинди