date

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан видолашув бўлиб ўтди (+фото, видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан видолашув бўлиб ўтди (+фото, видео)

Юз минглаб тошкентликлар эрта тонгдан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш учун пойтахт кўчаларига чиқди. Бу ҳақда "Газета.uz" нашри хабар бермоқда.

Давлат раҳбари бўлган кортеж Тошкент кўчаларидан одатдаги йўналиш бўйлаб Самарқандга, кўмиш жойига самолётда учиб кетиш учун аэропорт томонга сўнгги бор йўл олди.

Ёшу кексалар, талаба ва ўқитувчилар, ишчи ва хизматчилар қўлида гул, кўзида ёш билан давлат раҳбари билан видолашиб, уни сўнгги манзил томон кузатиб қолди.

Кортежни кутаётганларнинг қалбида Биринчи Президент номи билан боғлиқ энг яхши хотиралар ғужғон ўйнаган бўлса ажаб эмас.

Ниҳоят кортеж пайдо бўлди. Автомобиллар остига гуллар отилди. Кортеж кўчалар бўйлаб барчага сўнгги видолашув сўзларини айтиб олиши учун имкон яратгандек жуда секинлик билан ҳаракатланиб борарди.

Видолашувда туширилган расмлар:


























Видео
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Республикаси Президенти билан видолашув бўлиб ўтди (+фото, видео)