date
views 7 125

ШҲТ бош қароргоҳида байроқлар туширилди

ШҲТ бош қароргоҳида байроқлар туширилди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Пекин шаҳрида жойлашган асосий маъмурий органи — Котибиятда Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик ва бирдамлик билгиси сифатида ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари туширилди. Бу ҳақда ШҲТ Котибияти сайтига асосланиб "Газета.uz" хабар берди.

3 сентябрдан Ўзбекистонда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.

«Ислом Абдуғаниевич Каримов — суверен Ўзбекистон Республикаси асосчиси ва унинг халқ томонидан сайланган биринчи Президентидир. У Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг вужудга келишида иштирок этганлардан бири эди унинг олға ривожланишида улкан ҳиссасини қўшди. Ташкилотнинг янги турдаги нуфузли ва таъсирли халқаро бирлашмага айланишида унинг хизматлари улкан», — дейилади ШҲТ Котибияти хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ШҲТ бош қароргоҳида байроқлар туширилди