
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан хайрлашув маросимида қилган чиқишида Россия икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида барча ишни амалга оширишини ишонтириб айтди. Унинг чиқиши “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилди, деб ёзмоқда “Дарё” нашри.
Ислом Каримов хотирасига бағишланган мотам митингида чиқиш қилар экан, Дмитрий Медведев Россия раҳбари Владимир Путин, Россия халқи, ҳукумати ва ўз номидан ҳамдардлик билдирди.
“Биз тез-тез мулоқот қилардик, бу мулоқотлар ҳар доим ўта самарали, давлатларимиз ўртасида, Россия ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам, дўстона, иттифоқчилик муносабатлари бўлиши учун ниҳоятда фойдали бўлар эди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти айнан шуни хоҳлаган эди, ва бу амалга ошди”, — таъкидлади у.
“Ишончим комилки, биз бундан кейин ҳам Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва иттифоқчилик алоқаларини айнан шу руҳда ривожлантириб, мамлакат Биринчи Президентининг васиятини ҳаётга татбиқ қилиб борамиз”, — қўшимча қилди Россия ҳукумати раҳбари.
“Ҳали олдинда кўп иш турибди, лекин Ўзбекистон ёшлари Ватанга хизмат қилишнинг жуда юқори босқичини белгилаб берган инсон сифатида Биринчи Президентдан ўрнак олади”, — деди Медведев.
“Яна бир бора бутун Ўзбекистон халқига бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини билдиришни истардим. Ушбу қайғули кунларда биз сиз биланмиз, бундан шубҳаланмасангиз ҳам бўлади… Биз Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни йодда тутамиз”, — деб сўзига якун ясади у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар