Ўзбекистоннинг қайси жойларига республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номи берилиши шу кунларда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан фаол равишда муҳокама этилмоқда.
Ҳукумат қарорига кўра, Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари аъзоларидан ташкил топган махсус комиссия 2 сентябрдан бошлаб бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон биринчи президенти номини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиши керак.
Ушбу таклифлар аҳоли, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.
Sputnik мухбири Тошкент кўчаларида бўлиб, ушбу борада аҳолининг фикри билан яқиндан танишди. Тошкентликларнинг аксарияти Ислом Каримов номини “Тошкент” ёки “Самарқанд” халқаро аэропортига бериш тарафдори. Дунёда бундай мисоллар жуда кўп, масалан АҚШдаги Кеннеди аэропорти ёки Туркиядаги Отатурк аэропорти.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ислом Каримов номини президент вафоти арафасида очилган Ўзбекистондаги биринчи ёйсимон кўприкка, Тошкент халқаро аэропортига ёки Тошкент шаҳридаги метро бекатларидан бирига бериш фикрларини билдирмоқда.
Тошкент марказий кўчаларидан ёки боғларидан бирини Ислом Каримов номи билан аташ вариантлари ҳам билдирилган.
Шу билан бир вақтда, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги пойтахт марказида Ислом Каримовга бағишланган ёдорглик ва музейдан ташкил топган хотира мажмуаси қуришни таклиф қилишмоқда.
Ўзбекистон ёшлари Каримов номини Тошкент ОТМ ва стадионларидан бирига бериш фикрини билдирмоқда. Бир гуруҳ ташаббускорлар эса президент эрталаб ишхонага кечқурун эса шаҳар ташқарисидаги қароргоҳига доимо ўтиб турган бир неча кўчаларга Ислом Каримов номи беришни таклиф этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди