13:20 / 27.06.2024
204

“Ўзгидромет” 28 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

“Ўзгидромет” 28 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
“Ўзгидромет” 28 июнь, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.

ҚорақалпоғИстон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” 28 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди