15:10 / 08.07.2024
224

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди
“Ўзгидромет” ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 8 июль, душанба куни Ўзбекистон бўйича ёз фаслининг ўртаси учун 32-35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40 даражагача бўлган қулай ҳарорат кузатилади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

9 июль, сешанба кунидан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача 35-39 даража атрофида, жанубда 42 даражагача иссиқ бўлади. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 8—12 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 8—9 июлда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилотларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 8 июль, куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади. 9—12 июль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди