1 октябрдан Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ва ташкилотлар учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи ошади. Бу ҳақда «Кун» нашри хабар берди.
Тарифлар ошиши ёқилғи ва материалларнинг қимматлашуви билан боғлиқ ҳисобланади.
Иссиқ сув ва иситиш тизими
Иссиқ сув таъминотининг янги тарифи аҳоли учун ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига 3736,92 сўмни (амалдаги тариф — 3459,9 сўм, — 8%), ҳисоблагич ўрнатилмаган тақдирда киши бошига ойига 14593,56 сўмни (амалдаги тариф — 13511,73 сўм) ташкил қилади. Умумий душхонага эга ётоқхоналарда нарх киши бошига 10856,2 сўмга етади (амалдаги нарх — 10051,42 сўм). Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1169,7 сўмдан 1263,35 сўмга кўтарилади.
Совуқ сув
«Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар қилишича, 1 октябрдан Тошкент аҳолиси учун сув таъминоти хизмати янги тарифлар бўйича ҳисобланади.
Марказлашган иссиқ сув таъминоти тизими ва канализацияга эга хонадонлар учун янги тариф ҳисоблагич билан 1 кубометр учун 410 сўм (ҳозир 390 сўм, ўсиш — 5%), ҳисоблагичсиз эса 295 сўмни (ҳозир — 280 сўм) деб белгиланди.
Барча қулайликлар билан таъминланган хусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 295 сўмни (ҳозир 280 сўм), канализациясиз 180 сўмни (ҳозир 170 сўм) ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, иссиқ ва совуқ сув учун тўлов ҳисоблагичи бўлмаган аҳолига иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун белгиланган тарифларга 1,5 коэффициентини қўллаш орқали амалга оширилади.
Бундан олдин охирги марта тарифлар шу йилнинг 1 апрелида 9 фоизга ошганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди