13:51 / 07.08.2024
269

Айшвария Рай ва Абҳишек Баччаннинг ажрашаётгани айтилмоқда

Айшвария Рай ва Абҳишек Баччаннинг ажрашаётгани айтилмоқда
Болливуд юлдузи Айшвария Ҳиндистоннинг энг бадавлат тадбиркори тўйига турмуш ўртоғи билан ташриф буюрмагани учун ҳинд ОАВларида миш-мишлар тарқала бошлади. Бу ҳақда “Экспресс газета” хабар бермоқда.

Фото: Lifestyle Аsia
Актриса Айшвария Рай Мумбайда бўлиб ўтган миллиардер Анант Амбани ва Радҳика Мерчант никоҳ тўйига фақат қизи Аарадҳя билан бирга келди. Юлдуз маросим давомида турмуш ўртоғининг қариндошларидан узоқда юрди. Рай ҳатто Баччан қариндошлари билан эсдалик учун суратга ҳам тушмади. Шу сабабли “Севги ҳақида бир неча сўз” фильмида бош ролни ижро этган Абҳишек Баччан ва унинг турмуш ўртоғи Айшвария Рай ажрашиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.

Амбанилар тўйидан лавҳа
Фото: The Indian Express

Айшвариянинг қайнонаси билан яхши муносабатда эмаслиги ҳақида кўплаб манбалар қайд этиб ўтган. Бир неча йил аввал актриса ва унинг эри оилавий можароларга барҳам бериш учун Баччанлар оиласига тегишли хонадондан кўчиб кетишга мажбур бўлишди, аммо бу ҳам ёрдам бермаган кўринади.

Фото: Bollywood Shaadis
Дунё гўзалининг мухлислари уни ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватламоқда. Унинг қайнонаси, 76 ёшли актриса Жая Бҳадури иштирокидаги видео остида Айшвариянинг тарафида бўлган фойдаланувчилар кўплаб фикрлар билдирган. Мухлислар Абҳишек Баччан Айшвариядек гўзал ва истеъдодли аёлга лойиқ эмаслигини ҳамда унинг карьераси қулашида Баччанлар оиласи айбдор эканини таъкидлаб ўтди:

Абҳишек ўз жуфтини биринчи ўринга қўймаслиги ва ўз оила аъзолари билан рафиқасига қарши тил бириктириши ачинарли ҳолат”, “Баччанлар ҳеч қачон Айшварияни ўз оиласининг севимли аъзоси сифатида қабул қилмаган”, “Абҳишек эр ва оталик вазифасини яхши бажара олмади”, “Бу никоҳ уни Райнинг ҳаётини барбод қилди”, деб ёзади Айшвария мухлислари.

Фото: Swaddle
Қайд этиш жоизки, Абҳишек ва Айшвария сўнгги кунларда тарқалган миш-мишларга жавобан ҳеч қандай изоҳ бермади.

2007 йил январь ойида Айшваря Рай ва Абҳишек Баччан унаштирилганини эълон қилди ва 2007 йилнинг 20 апрелида тантанали тўй маросими бўлиб ўтди. 2011 йил 16 ноябрда Баччанлар оиласида муҳим воқеа содир бўлди. Мумбайдаги нуфузли клиникада актриса Аарадҳия Баччан исмли қизни дунёга келтирди. Бу вақтда актриса 38 ёшда эди.

Айшвария Рай, Абҳишек Баччан, Болливуд юлдузи

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Айшвария Рай ва Абҳишек Баччаннинг ажрашаётгани айтилмоқда