
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова -Тиллаева Ислом Каримов хотиралари билан боғлиқ саналарни ўз саҳифасида қайд этиб бормоқда. Хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг Каримов хотирасини ёд этганини ҳам тармоқда қайд этиб ўтди.
«16 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг ялпи мажлиси Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган бир дақиқалик сукут билан бошланди.
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Президенти вафотидан чуқур қайғуда эканлигини айтиб ўтди, ва шунингдек Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамда минтақада ва дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъйи-харакатларини алоҳида таъкидлади..»- деб ёзади Каримова. Ўзбекистоннинг 1-президенти хотираси жаҳон ҳамжамияти томонидан ёд этилиши нафақат Лола Каримова балки, барча ўзбекистонликлар учун ҳам шарафдир.
Манба: Diydoraziz.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар