05:58 / 08.08.2024
133

Ўзбекистонда бугун, 8 август куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда бугун, 8 август куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
“Ўзгидромет” 8 август, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 39-41 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража, баъзи жойларда 44 даражагача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 38-43 даража, баъзи жойларда 45 даражагача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Прогнозларга кўра, 8—9 август кунлар иссиқ кучаяди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, навбатдаги иссиқлик тўлқини аввалгиларидан кучлироқ бўлиши кутилмоқда. 9 август куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат 32-37 даражагача пасаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда бугун, 8 август куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?