12:00 / 22.08.2024
104

“Ўзгидромет” 23 августда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

“Ўзгидромет” 23 августда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
“Ўзгидромет” 23 август, жума куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” 23 августда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди