12:48 / 21.09.2016
9 416

Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни (1997 йил 26 декабрда қабул қилинган) имзолади, дейилади "Кун" нашрида.

Қонун лойиҳаси шу йилнинг 24 августида Сенат томонидан маъқулланган. Қонунчилик палатаси уни 21 июль санасида муҳокамага қўйган эди.

Қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштириши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, давлат бошқаруви органлари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши таъминланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни имзолади