13:47 / 28.08.2024
27

Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

Қуйидагилар жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;
- жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;
- жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;
- жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.

Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади