23:02 / 15.09.2024
38

Ўзбекистонда 16 сентябрь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 16 сентябрь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди
“Ўзгидромет” 16 сентябрь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/секунд тезликда эсади, 12-14 м/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечки томон баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечки томон баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 16 сентябрь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди