7 753
Тижорат банклари пластик карта эгаларидан тўлов вақтида шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишга ҳақли
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви қарори билан “Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришлар орқали эмитентнинг карточка эгасидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши ҳуқуқига тузатишлар киритилди. Аввал эмитентга бундай ҳуқуқ тўлов ташкилотининг қоидалари асосида тақдим этиларди. Эндиликда бу ҳуқуқлар “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари” (21.11.2013 й., № 2528) билан ўрнатилади. Худди шу асосда эквайер ҳам карточка эгасидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, эмитент – бу банк карталарини эмиссия қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи банк ҳисобланиб, у банк карталарининг эмиссиясини амалга оширади ҳамда карталар эгалари ва улар томонидан банк карталаридан фойдаланиб ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқини амалга оширувчи эквайер олдида ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олади.
Фақатгина банк банк картасининг эмитенти бўла олади. Эквайер – эквайрингни, яъни банк карталаридан фойдаланиб маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сотувчилар билан операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи, карта эгасига кассалар ва банкоматлар орқали нақд пулни берувчи банк ҳисобланади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди