01:26 / 27.09.2016
12 212

Тошкентнинг Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

Айниқса, нураб қолган эски уйлар ўрнида янги биноларни қуриш, кўп қаватли уйлардаги яшаш шароитларини янада яхшилаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиб, коммунал хизматлар сифатини ошириш, бу борада иқтисодий тежамкор усулларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида ўтказилган учрашувда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри учун устувор аҳамиятга эга бўлган йирик дастур — Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уйнинг бунёд этилиши билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилганига алоҳида тўхталди.

Бу турар жойларнинг бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган пухта лойиҳалар асосида қурилиши, уларни энг замонавий инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарлар ва мутахассислар билан атрофлича фикр алмашди.

Таъкидлаш жоиз, бу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши қарийб 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Шуниси эътиборлики, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентнинг Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда