Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2024 йилнинг октябрь ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”. 2—4 октябрь кунлари ҳарорат кечалари 13-18 даража илиққача, кундуз кунлари 26-31 даража илиққача кўтарилади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ёмғир фақат 2 октябрь куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ва 3—4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида ёғади.

Республика бўйича 5 октябрдан 10 октябргача ҳарорат фони пасаяди. Ушбу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 21-26 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида 5—6 октябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7—10 октябрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 0-5 даражагача илиқ, кундуз кунлари 23-28 даража илиқдан 15-20 даражагача илиққа ўзгариб туриши кутилмоқда.

Октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида айрим ҳудудларда аёз кузатилиши мумкин. Октябрь ойи иккинчи ва учинчи ўн кунликларининг айрим кунларида (ўн кунликда 1-3 кундан) баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар