Жанубий Корея ҳукумати «Тошкент» халқаро аэропортининг янги терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади. 29 сентябрь куни Тошкент ва Сеул вакиллари ўртасида Ўзбекистонда янги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум имзоланди, дейилади "Кун" нашри хабарида.
Сеулдаги икки мамлакат молия вазирлари музокараларида Рустам Азимов ва Ю Иль Хо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистон лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Тошкент Аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши бўйича лойиҳа қиймати 350 миллион долларни ташкил қилиб, шундан 250 млн доллар Сеул томонидан ажратилса, Ўзбекистон ҳукумати 100 миллион доллар ажратади.
Лойиҳа кейинги 3 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Янги терминал майдони 87 минг квадрат метрни ташкил этади, у соатига 1,5 минг, йилига 5,7 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
«Тошкент-4»да 36 самолёт учун перрон, 1,7 минг автомобиль учун автотураргоҳ бўлиши кўзда тутилган.
Аввалроқ янги терминалнинг қурилиши 2016 йилдан бошланиши, қурилиш-монтаж ишлари 2019 йил охирига қадар якунланиши ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди