Ўзбекистонда LTE – 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди

Ўзбекистонда LTE – 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди
Ўзбекистонда LTE – 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган 2G, 3G, 4G ҳамда CDMA мобил алоқа тармоғида таянч станциялар сонининг ўсиши суръатлари кузатилмоқда.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тарқатган хабарга қараганда, 2G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 3,2 фоизга, 3G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4,5 фоизга ҳамда 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди.

Бундан ташқари, CDMA мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони эса 5,4 фоизга ошди.

Манба: www.kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар