01:44 / 02.10.2016
6 794

Веломарафон муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

Веломарафон муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

2 октябрь куни 9:00 дан 11:00 гача Тошкентдаги бир қатор марказий кўчалар тўққинчи «Камолот-Тур» ёшлар веломарафони ўтказилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади.

Пойтахт ҳокимияти ахборот хизматининг хабар қилишича, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай, Навоий, Шароф Рашидов, Мустақиллик, Амир Темур Ойбек, Глинка, Себзор ва Юсуф Хос Хожиб кўчаларида ҳаракат чекланади.

Тошкент маъмурияти ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Веломарафон муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади