13:56 / 02.10.2016
8 143

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда. Туманларда етиштирилган пахтанинг 70 фоизи туманларнинг ўзида қайта ишланади

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда. Туманларда етиштирилган пахтанинг 70 фоизи туманларнинг ўзида қайта ишланади

Ўзбекистон Президенти в. б., бош вазир Шавкат Мирзиёев шанба куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди ҳамда мазкур ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолати билан яқиндан танишди, деб ёзмоқда "Кун" нашри. Ушбу сафарга бағишланган телерепортаж «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида намойиш этилди.

Дастлаб, Шавкат Мирзиёев минтақадаги энг йириги бўлмиш Ширин шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон энергетика тизимининг марказий қисмида истеъмолчиларни электр билан таъминловчи асосий манба ҳисобланадиган Сирдарё ИЭСга борган.

1972-80 йилларда қурилиб, 1981 йили фойдаланишга топширилган Сирдарё ИЭС ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттга тенг бўлган 10та энергоблокдан иборат (умумий қуввати – 3050 мегаватт). Станция ҳар йили республиканинг ягона энергетика тизимига 16,1 миллиард киловатт-соат ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 32 фоизини беради.

Ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев мутахассислар билан мавжуд энергоблокларни техник қайта таъмирлаш ҳисобидан ИЭС қувватларини ошириш масалаларини муҳокама қилган. ИЭС иши самарадорлигини даражада ошириш ва ишлаб чиқарилаётган электр энергияси таннархини тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Истеъмол қилинган энергия ҳақининг вақтида тўланишига эришиш учун электр энергияни ҳисоблашни автоматлаштиришни жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
[media=https://youtu.be/TeOlFyclK7w]
Шавкат Мирзиёев вилоят маркази Гулистон шаҳрида, 1 октябрь куни ишга туширилган «Гулистон Медтехника» Ўзбекистон–Британия қўшма корхонасига ташрифни амалга оширган. Қўшма корхона учун 7,3 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилган, у Жанубий Корея ускуналари билан жиҳозланган. Корхона йилига 216 миллион дона бир марталик шприц ва 26 миллион инфузион тизимлар чиқаради. Корхона маҳсулотлари ҳам ички, ҳам ташқи (МДҲ мамлакатларига) экспорт қилиниши режалаштирилган.

Президент вазифасини бажарувчи Гулистондаги кам таъминланган оилалар учун замонавий кўп қаватли турар жойлар қуриш лойиҳалари билан ҳам танишиб чиққан. Бу мажмуалар тегишли ижтимоий инфраструктурага эга бўлиши кутилмоқда.

Кейин эса Шавкат Мирзиёев Гулистон туманидаги пахта далаларида бўлиб, фермерлар билан суҳбатлашган. Суҳбат чоғида бош вазир пахта етиштирувчи барча туманларда етиштирилган 70 фоизи туманларнинг ўзида қайта ишланиши режаси мавжудлиги ҳақида айтиб ўтган.

«Биз қарор тайёрлаяпмиз. Пахта етиштирадиган ҳар бир туман ўзи етиштирган пахтанинг 70 фоизини қайта ишлайди. Фабрикалар қурамиз. Буюм чиқариладиган, таёр маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган. Фермерлар бу текстиль комбинатларининг иштирокчилари бўлади. Келади шу кунлар. Аввал фермерлик бўлмйди дердик, келдику бу кунлар. Ҳамма ерга бориб одамлар билан гаплашишдан мақсадимиз битта - халқимизнинг тинчлигини таъминлаш. Президентимиз яратиб берган нурли йўлдан ҳеч қачон оғишмаймиз, шу йўлда давом этамиз. Ҳеч ким бизни бу йўлдан бу олмайди, ҳеч қачон синмаймиз. Президентимиз ҳар куни ёнимизда тургандек, маслаҳат бериб тургандек. Халқимиз рози бўлса, президентимизнинг ниятлари амалга ошади, биз бутун вужудимиз билан шунга ҳаракат қиламиз», — деган у.
[media=https://youtu.be/ruh30DemDsQ]
Шунингдек, ҳудудда кам таъминланган оилалар учун уйлар қуриш масаласи муҳокама қилинган. Қайд этиб ўтилишича, имтиёзли кредитлар, шунингдек, маҳаллий хом ашёдан фойдаланилиши уй-жойнинг арзонлигини таъминлайди. Режага кўра, бир, икки ва уч қаватлик янги уй-жой мажмуалари ҳар бир қишлоқ туманида пайдо бўлиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик фаоллар билан учрашувида Гулистон тумани мисолида вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг комплекс дастури кўриб чиқилган. Фуқаролар турмуш тарзини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу мақсадга шаҳар ва туманларнинг уй-жой, муҳандислик-коммуникацион ва социал инфраструктуралар қуриш, шунингдек ободонлаштириш ва яшиллаштиришни кўзда тутувчи истиқболли бош режалари реализацияси эвазига эришиш таъкидлаб ўтилган.

Бундан ташқари, вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, пахта хом-ашёсини ва кечки экинларни ўз вақтида териб олиш ҳамда социал инфраструктурани кузги-қишки мавсумга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Сирдарёда. Туманларда етиштирилган пахтанинг 70 фоизи туманларнинг ўзида қайта ишланади