Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон банкларининг 2024 йилнинг учинчи чорагидаги янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистондаги 17 та йирик банклар орасида тўрттаси ўз ўринларини сақлаб қола олмади, учта банк эса ўз позицияларини яхшилади. Шу билан бирга, 10 та банк ўз поғонпларини ўзгаришсиз сақлаб қолишди, бу эса банк секторда рақобатнинг кучайганлигини кўрсатади.
Йирик банклар рейтингида Топ 6 банклар Капитал банк, Траст банк, Азия Алянс банк, Ҳамкор банк, Ипак йўли банк, Ориент финанс банк ўз ўринларини сақлаб қолди.
«Микрокредитбанк» жорий чоракда энг яхши натижани кўрсатиб, ўз позициясини бирданига икки поғонага яхшилади ва рейтингда 11-ўринни эгаллади.
Ўзсаноатқурилиш банк молиявий оммабоплик бўйича ва активлар сифати бўйича 1 поғонага, ликвидлилик бўйича бирданига 3 поғонага кўтарилганлиги сабабли умумий рейтингда ўз ўрнини 1 поғонага яхшилаган.
Давлат улуши мавжуд йирик банклардан Халқ банки умумий рейтингда 1 поғонага кўтарилишига молиявий оммабоплик ва ликвидлилик бўйича 1 поғонага, бошқарув самарадорлиги бўйича 2 поғонага юқорилашиши туртки берган.
Ўзмиллийбанкнинг умумий рейтингда 1 поғонага тушиб кетиши 2 та асосий кўрсаткичларда: бошқарув самарадорлиги - 2 поғонага ва ликвидлилик бўйича - 1 поғонага пасайгани билан изоҳланади.
Шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки молиявий воситачилик кўрсаткичи бўйича 4 поғонага пастлаши унинг умумий рейтингдаги ўрнини 1 поғонага пасайтирган.
Шу билан бирга, давлат улуши мавжуд банклардан Агробанкнинг йирик банклар умумий рейтингда 1 поғонага тушишига 3 та кўрсаткич бўйича: молиявий оммабоплик, капитал етарлилиги, ликвидлилик бўйича 1 поғонага пастлагани билан изоҳланади.
Рейтингнинг молиявий воситачилик (банк депозитларининг кредитларга нисбати, бошқа банк ва давлат олдидаги мажбуриятлари) кўрсаткичи бўйича Микрокредитбанк 2 поғонага ва Бизнесни ривожлантириш банк 4 поғонага пастлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”