Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилмоқда?

Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилмоқда?
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 22,5 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 27,4 ёшни ташкил этган.

Статистика агентлиги хабарига кўра, никоҳланувчи аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- 20 ёшгача 18,4 фоиз;
- 20-30 ёш 68,8 фоиз;
- 31-40 ёш 9,3 фоиз;
- 41 ёш ва катталар 3,5 фоиз.

Никоҳлар сонининг энг кўп улуши:
- Самарқанд вилоятида 11,4 фоизга;
- Фарғона вилоятида 10,8 фоизга;
- Қашқадарё вилоятида 10 фоизга;
- Тошкент шаҳрида 9,2 фоизга;
- Андижон вилоятида 8,4 фоизга тенг.

Никоҳлар сонининг улуши нисбатан кам:
- Сирдарё вилоятида 2,6 фоиз;
- Навоий вилоятида 3,2 фоиз;
- Жиззах вилоятида 4,2 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикасида 5,3 фоиз;
- Бухоро вилоятида 5,5 фоизни ташкил этган.

Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган, яъни жами никоҳларнинг 80 фоизини ташкил этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар