21:41 / 25.11.2024
4

Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади

Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қонун билан Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг “Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати”га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни рўйхатга киритиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.

Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон ҳудудига киришига йўл қўйилмайди.

Рўйхатга киритилган шахс хабарнома олган кундан эътиборан ўн кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистондан чиқиб кетиши керак.

Агар рўйхатга киритилган, номақбул деб топилган шахс кўрсатилган муддат ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистондан чиқиб кетмаса, мазкур шахс депортация қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади