Бир неча кун кузатилган жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаводан сўнг, бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, 29 ноябрь ва дам олиш кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь—1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь — 1 декабрда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Кечаги 20-23 даража даража илиқдан сўнг, 29 ноябрь, жума куни кундузи ҳарорат 10-15 даража даражагача илиқ, 1 декабрь, якшанба куни эса 3-8 даража илиқлашади.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ўзбекистонда қишнинг биринчи куни қор ёғиши кутилаётгани ҳақида аввалроқ “Ўзгидромет” тезкор гидрометеорологик ахборотида маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади