Ўзбекистонда Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади.
Шавкат Мирзиёев томонидан 29 ноябрь куни имзоланган қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференсиялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар салоҳияти оширилишини айтганди.
Ўзбекистон Қуролли кучлари
Қуролли кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларни ўз ичига олади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
Улар қаторига қонунийлик ва ҳуқуқтартиботни муҳофаза қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши кураш билан шуғулланувчи идоралар, яъни прокуратура, ички ишлар органлари, Адлия вазирлиги, ДХХ, судлар, Омбусдман киради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди