Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархлари таҳлил қилинди.
Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари октябр ойига нисбатан 1,3 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар деярли ўзгармади.
2024 йилнинг ноябр ойида ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи октябр ойига нисбатан 0,9 фоизга, 2 хоналилар учун 1,3 фоизга, 4 хоналилар учун 3,9 фоизга тушди. 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархида эса бир оз (0,8 фоизга) кўтарилиш кузатилди.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели (1 хонали - 298 доллар, 2 хонали – 360 доллар, 3 хонали – 404 доллар, 4 хонали - 411 доллар);
- Олмазор (1 хонали – 330 доллар, 2 хонали – 364 доллар, 3 хонали – 463 доллар, 4 хонали – 479 доллар).
Энг қиммат ижара нархлари:
- Миробод (1 хонали – 378 доллар, 2 хонали – 516 доллар, 3 хонали – 680 доллар, 4 хонали – 865 доллар);
- Яккасарой (1 хонали – 367 доллар, 2 хонали – 488 доллар, 3 хонали – 668 доллар, 4 хонали – 743 доллар).
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 2 хонали (559 доллар) ва 3 хонали (733 доллар) уй-жойларнинг ижара нархи деярли ўзгаришсиз қолган бўлса, 1 хонали уйлар ижара нархлари 0,6 фоизга ошди. Талаб даражаси нисбатан кам бўлган 4 хонали уйларнинг ижара нархи эса ўртача 0,9 фоизга пасайди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари:
- Сергели (1 хонали – 331 доллар, 2 хонали – 410 доллар, 3 хонали – 509 доллар, 4 хонали – 587 доллар);
- Учтепа (1 хонали – 353 доллар, 2 хонали – 450 доллар, 3 хонали – 554 доллар, 4 хонали – 688 доллар).
Энг қиммат ижара нархлари:
- Миробод (1 хонали – 479 доллар, 2 хонали – 718 доллар, 3 хонали – 984 доллар, 4 хонали – 1313 доллар);
- Шайхонтоҳур (1 хонали – 520 доллар, 2 хонали – 730 доллар, 3 хонали – 1032 доллар, 4 хонали – 1258 доллар). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Россия Украинанинг Донбассдаги муҳим бўлган қалъасини ўраб олмоқда
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Қарзинг бўлмасин!
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”