Фото: Конституциявий суд
6 декабр куни Конституциявий суднинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистондаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборот кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Конституциявий суд қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича бошланган ишларни янада жадаллаштиришга чақирди. Унга кўра:
- шахснинг ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарларини сир сақлашга бўлган ҳуқуқини чеклашни, уй-жойда тинтув ўтказишни фақат суд қарорига асосан амалга оширишга оид конституциявий қоидалар асосида Жиноят-процессуал кодекси тегишли нормаларни қисқа муддатларда қайта кўриб чиқиш,
- шахснинг сукут сақлашга оид конституциявий ҳуқуқларини жиноят процессида ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш жараёнида тўлақонли таъминлаш мақсадида ушбу институтни жиноят-процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда батафсил акс эттириш лозим.
Ўзбекистон Конституциясининг 31-моддасига кўра, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. Бундан ташқари, ушбу норманинг ўзида уй-жойда тинтув ўтказишга “фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан” йўл қўйилиши ёзилган.
Шу билан бирга, амалдаги Жиноят процессуал кодексининг 382-моддасига кўра, тинтув ўтказишга, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришга рухсат бериш прокурорнинг ваколатларига киради. Конституциявий суд айни шу ваколатларни тезроқ судларга ўтказишга чақирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти қароргоҳи талон-торож қилинди (видео)
"Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
Германияда сурияликлар Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганини оммавий равишда нишонлади
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?