18:18 / 13.12.2024
5

Панжобда Ўзбекистон маҳсулотлари учун сақлаш омбори барпо этилади

Панжобда Ўзбекистон маҳсулотлари учун сақлаш омбори барпо этилади
Фото: Дунё
Мамлакат элчиси Алишер Тўхтаев Панжоб вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон фахрий консули Нажиб Воҳра билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томон тадбиркорлари дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Панжоб вилояти тадбиркорлари ўртасида савдо алоқаларини жадаллаштиришнинг янгича ечимлари борасида таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш, инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, икки давлат ўртасида иқтисодий дипломатияни жадал илгари суриш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини келишиб олдилар.

Йил якунига қадар Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича мақсадли режаларни ортиғи билан бажариш муҳимлиги таъкидланди. Истиқболли йўналишлар, жумладан, тўқимачилик ва қоғоз саноатида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мезбон мамлакатнинг йирик соҳавий компаниялари делегацияларининг юртимизга ташрифини уюштириш режаси тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистондан экспорт қилинаётган маҳсулотлар учун сақлаш омборини барпо этиш борасидаги келишув ҳам келгуси йил режа-жадвалидан ўрин олди.

Жорий йил бошидан буён Нажиб Воҳранинг бевосита иштирокида Ўзбекистондан Покистонга қарийб 32 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Панжобда Ўзбекистон маҳсулотлари учун сақлаш омбори барпо этилади