Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани қайд этилди. Айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгарди, одамлар даромади ошди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди.
Хусусан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиб бергани учун 9 минг одам доимий ишли бўлди. Камбағаллар сони 6 мингга камайди.
Сайхунободдаги 3 минг 200 та хонадонда лойиҳалар ишга туширилди, 12 минг одам ўз томорқасида даромад топишни ўрганди. Зарбдорда 13,5 минг, Ғиждувонда 28 минг иш ўрни яратилди. Бунинг ҳисобига қўшимча 10,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.
Умуман, йил бошидан ушбу 4 та тажриба доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Муҳими, хонадонларнинг ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошди.
Бундан ташқари, Хўжайли, Асака, Вобкент, Булунғур, Янгиер, Қўштепа, Шовот каби 57 та туманда ҳокимлар, банклар, ҳоким ёрдамчилари биргаликда ишлагани учун ишсизлик 5 фоиздан пасайди.
Йиғилишда айрим раҳбарлар «бу вақтинча, бир-икки йилда ўтиб кетади» деган кайфиятда юрганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бу борада сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди. Улар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларимизни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди.
«Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак.
Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади», - деди давлат раҳбари.
Бугунги йиғилишга тайёргарлик доирасида 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш маҳаллабай ҳисоб-китоб қилинган.
Бу мақсадга эришиш учун ҳудудларнинг иқтисодий сектор раҳбарлари ўз онгини ўзгартириши, иш тизими ва ёндашувларини тубдан қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Улар ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, замон талабларига мос ишлаш тартибига ўтиши муҳим экани уқтирилди.
Шу билан бирга, ҳоким ва банкларнинг ижобий тажрибаларини кенгайтириш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича 40 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар тайёрланган.
«Умуман, 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади», - деди президент. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Маҳкумларга масофали видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин
Сурия ҳукумати икки йилда Россияга 250 млн доллар нақд пул ўтказган
Президентнинг янги қарори қабул қилинди