15:17 / 20.12.2024
9

Тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очилади

Тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.

Йирик давлат компаниялари трансформациядан ўтиб, ташқи молия бозорига чиқмоқда.

Энди тадбиркорлар ҳам банклар берадиган кредит билан чекланиб қолмасдан, халқаро стандартларга мослашиб, четдан мустақил ресурс жалб қилиш вақти келгани таъкидланди.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотлари бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очиши муҳимлиги қайд этилди.

Бу орқали келгуси йилнинг ўзида камида 100 та маҳаллий компания халқаро молия бозорлари билан ишлашга ўргатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очилади