9 766
Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳужжатда ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхатга 59 ташкилот ва компания кирди. Улар орасида Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга компаниялар бор.
Жумладан, доимий пропискани «Ўзбекнефтегаз», «Ўзавтосаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон темир йўллари» ва бошқа компания ҳамда акциядорлик жамияти ходимлари олиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди