30 декабрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ва 31 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин текислик ҳудудларда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, республика шимолида баъзи жойларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида 31 декабрда кундуз куни ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди.
30-31 декабр ва 1 январда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади. Шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
Янги йил байрамлари кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво одатда қандай бўлади? Янги йилни қор билан қанчалик тез-тез кутиб оламиз?
Иқлим маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ҳисобига Ўзбекистоннинг текислик ҳудудларида ва ҳатто тоғ олди ҳудудларида қиш фаслидаги ёғингарчиликлар кўпинча ёмғир ёки ҳўл қор кўринишида ёғиши кузатилмоқда.
Шундай қилиб, сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган.
Ушбу асрда 2007 йилнинг биринчи куни энг қорли кун бўлган. 2007 йилнинг янги йил кечаси арафасида қор ёғиши бошланиб, 1 январда бутун кун давомда кузатилган.
Шундай йиллар кузатилганки, қор Янги йил байрамларидан бир неча кун олдин ёғган ва янги йил байрамларигача қор қоплами сақланиб турган. Бу ҳолат 2011−2012 йилларда кузатилган. Ушбу йилларнинг сўнгги ҳафтасида қор кўринишидаги ёғингарчиликлар бир неча бор ёғиб, янги йил арафасида мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари, дарахтлар ва томлар қор қопламалари билан безатилган.
Тошкентда ушбу асрда 2014 йилнинг янги йил кечаси энг совуқ бўлиб, бунда термометр устуни 9 даража совуққача пасайган, барча кузатув йиллари учун 1889 йил янги йил кечасида эса - 27,5 даража совуқ қайд этилган.
Аммо (сўнгги йилларда тез-тез қайд этилмоқда) янги йил байрами кунлари кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 16-19 даража илиққача бўлган қиш фаслига хос бўлмаган илиқ кунлар ҳам кузатилмоқда. 2024 йилнинг 1 январ куни ҳам шундай ҳодиса кузатилган.
Ўзбекистон аҳолиси, Янги йил, Қандай об-ҳаво, Кутиб олади “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?