2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
- Қашқадарё вилояти (119 нафар),
- Тошкент шаҳри (112 нафар),
- Самарқанд вилояти (101 нафар),
- Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизак.
Таъкидланишича, байрам кунлари республика бўйлаб 6192 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг шу даврида жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон нима учун ов қилишга мораторий жорий этмоқчи бўляпти?
Ўзбекистондан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади
Тошкент ҳайвонот боғида жирафа вафот этди
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри жорий этилади
9 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати янгиланди
Тошкент вилоятида иситиш ва иссиқ сув нархлари ошади