Ўзгидромет 3 январ, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1...-3, кундузи +5...+7 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-8, кундузи +1...+6 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Оилавий тинчликнинг сири нимада?
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Аббосбек Файзуллаевни гранд клуб олиб кетади...
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди